10 November 2009
22:11 -
Жаслиқда фақат ҳуқуқ ҳимоячилари эмас, Қўқон ҳокими ҳам ўтиради
Шу йилнинг 4 июнида жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди ҳукми билан давлат ва ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш, мансаб суиистеъмоллигида айбланиб, 7 йилга озодликдан маҳрум этилган Қўқон шаҳрининг собиқ ҳокими, Ўзбекистон Парламентининг қонунчилик палатаси депутати Ҳаётхон Каримов Қорақалпоғистондаги Жаслиқ лагерига жойлаштирилди. Бу ҳақда Қўқон шаҳрининг ҳозирги ҳокими Шавкат Собировга қўнғироқ қилиб айтган Жаслиқдаги мазкур 64/71-муассаса коменданти, полковник Қуролбой Бердиев унга яхши муносабатда бўлинаётганини таъкидлаган.
Қўқоннинг ҳозирги ҳокими Собиров комендантдан ҳамкасбига нисбатан иззат-икром кўрсатиб, шароит яратиб беришни сўради (гўё, эрта-индин ўзи ҳам ўша ерга борадигандек), дейди Қўқон шаҳар ҳокимлигидаги манба. У Ҳаётхон Каримов билан бирга судланган унинг ўринбосари Аббосхон Маҳмудов ва Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими мудири Ҳожиқул Тўрақуловларнинг қайси колонияга юборилганини билмаслигини айтди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения