08 November 2009
02:40 -
Режиссёр Марк Вайлнинг ўлимида гумон қилинаётганлар ҳибсга олинган
Узметроном интернет нашрининг ҳуқуқ ҳимоячиси Марат Зоҳидовга таяниб ёзишича, 2007 йилнинг 7 сентябрига ўтар кечаси ўз уйи йўлагида ўлдириб кетилган “Ильхом” театрининг режиссёри Марк Вайлга суиқасдда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинган. Уларнинг бири Тожикистон фуқароси, иккинчиси эса таниқли собиқ миршаббошилардан бирининг невараси эмиш. Ўзбек хуфясининг медбарати Марат Зоҳидов гумондорларнинг диний қарашлари таъсирида режиссёрнинг жонига қасд қилганига ишра қилган. Яъни, Марк Вайл “Қуръонга иқтидо” (Подражание Корану) асари учун шу кўйга тушган.
Махсус хизматлар бу хабарни Марат Зоҳидов воситасида жамоатчиликки етказишни лозим топганлари ҳам қизиқ факт
Махсус хизматлар бу хабарни Марат Зоҳидов воситасида жамоатчиликки етказишни лозим топганлари ҳам қизиқ факт