08 November 2009
02:18 -
“Можара” видеофильмини компютерингизга юклаб, томоша қилишингиз мумкин
1989 йил 8 октябрда ўтказилган “Бирлик” халқ ҳаракатининг иккинчи қурултойи Ўзбекистон тарихида доимий қоладиган воқеа. Айнан шу йиғилишда мухолифатнинг парчаланиши - мамлакатимизда ҳозир мавжуд бўлган диктатуранинг ўрнатилишига йўл очиб берган.
Ўша пайтда ҳукуматдан кучли бўлган мухолифат тишкилотининг парчаланиши – махсус органлар, аниқроғи КГБнинг сценарийси эканлигини ақли расо одам дарҳол тушунади. Бу органнинг вазифаси шундай, унинг иши тушунарли. Аммо, унинг қўлида осонликча ўйинчоққа айланганларни тушуниш мумкин эмас.
Кейинчалик 53-54-чилар деб ном олган Салой Мадамин бошчилигидаги хоинлар томонидан “Бирлик”нинг 1989 йил 8 октябрдаги қурултойда парчаланиши таниқли ўзбек кинорежиссери Абдулазиз Маҳмуд томонидан тўла видеотасмаларга олинган. Бу ва “Бирлик”нинг фаолиятини тасвировчи бошқа видеотасмалар асосида “Можара” номли ҳужжатли фильми тайрланган.
Ҳозир бу фильмни сайтимиздан ўз компютерингизга юклаб, уни ўз компютерингизда томоша қилишингиз мумкин. Бунинг учун сайтимз бош саҳифасининг ўнг тарафдаги устунда ер олган “Тарихий фильм” бўлимидаги “Можаро” файлига кириш керак. Бу файлдаги Абдураҳим Пўлатнинг қаламига оид “Миллат фидойилари билан “бошқалар” ўртасидаги МОЖАРА” номли мақоланинг сарлавҳаси остидаги "Можаро" фильми (mojara.zip 100 MB) сўзларини курсор билан босиб, ундан кейин экранга чиқадиган кўрсатмалар асосида ҳаракат қилсангиз, фильм компютерингизга юкланади.
Шундан кейин, бу фильмни Интернетга уланмасдан ҳам тўғридан-тўғри компютерда томоша қилиш мумкин бўлади. Фильмни юклашда қанайдир муаммолар чиқса, электон адресимиз (harakat@harakat.net) орқали сайт маъмуриятига саволларингизни юборинг, ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.
Эътибор берадиганлар учун изоҳ бериш лозимки, муайян сабаблар билан фильмнинг номи “Можара” бўлиб қолган. Балки, бу хато ҳам рамзий ишоратдир. Чунки, ҳақиқатдан ҳам, Ислом Каримнинг шахсий раҳбарлигида уюштирилган бу можаро оддий можаро бўлмаган. Ўхшаши бўлмаган бу каби можароларни англатиш учун янги сўз - МОЖАРА сўзини ишлатиш, балки, ўринлидир.