07 November 2009
03:27 -
Отатурк Туркия байроғининг рангинии ўзгартирмоқчи бўлган экан
Расмдаги байроқнинг Туркия давлати байроғидан битта фарқи бор. Фарқ рангда. Туркия байроғининг фони қизил, расмдаги байроқда - зангори.
Шу кунларда бу мамлакатда чоп этилган Йилмаз Қўч исимли кишининг Туркия парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлиси архивидаги ҳужжатларга асосланиб тайёрланган “Унутилганлар” номли китобида ёзилишича, 1920 йилда Отатурк Туркия байроғининг рангини қизил ўрнига зангори қилмоқчи бўлган. Аммо, унинг атрофидагилар буни қабул қилмаганлари учун бу режа бажарилмай қолган.
Маълумки, зангори ранг қадимий туркларнинг рамзи ҳисобланади. Шунинг учун Отатуркнинг байроқ рангини ўзгартириш таклифи жуда мантиқли бўлган. Аммо, бугун Туркия байроғининг ранги кун тартибидаги масала эмас.