07 November 2009
03:10 -
“Эзгулик” жамияти ИИВ ЖИЭББга Дилмурод Саййидни вақтинча озод қилиш илтимоси билан чиқди
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Навоий вилоятининг Қизилтепа шаҳридаги 64/47-муассасада 12,5 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган ўз фаоли Дилмурод Саййидни вақтинча озод қилишни сўраб, Ўзбекистон ИИВ Жазони иэро этиш Бош бошқармасига илтимоснома билан чиқди. Жамиятнинг мактубида журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси хонадони бошига тушган фожиа, рафиқаси ва қизининг бевақт ўлими масаласи тилга олинади. “Эзгулик”чилар Бошқарма маъмуриятини бу масалага инсонийлик нуқтаи назаридан ёндошиб, маҳкумни ҳеч бўлмаганда оиласининг маъракалари ўтказилиши даврида озодликка чиқаришини илтимос қилишган.
Эслатиб ўтиш керак, ривожланган мамлакатларда жамоатчилик учун таҳликали бўлмаган маҳбусларни “вақтинча озод қилиш” амалиёти вақти-вақти билан қўлланиб турилади.
Эслатиб ўтиш керак, ривожланган мамлакатларда жамоатчилик учун таҳликали бўлмаган маҳбусларни “вақтинча озод қилиш” амалиёти вақти-вақти билан қўлланиб турилади.