06 November 2009
02:54 -
“Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг рафиқаси Барно ва қизи Рухшона фожеали шаклда ҳалок бўлишди
Бугун тушдан сўнг Навоийдаги қамоқхонага эри Дилмурод Саййидни кўриб келиш учун йўл олган Барно Жуманова ва қизи Рухшона Жиззах-Тошкент трактининг Оқ олтин пунктида ҳалокатга учраб, фожиали вафот этди. Бу ҳақдаги хабар Барнонинг отасидан олинди, унинг аҳволини таърифлаш мушкул...
Маълум бўлишича, қамоқхона маъмурияти телефон қилиб, Дилмурод Саййиднинг паспортини олиб келиб беришни сўраган. Барно Жуманова ва қизи Рухшона шу паспортни ҳам олиб кетишаётган экан.
“Тақдир, ҳамма нарса Оллоҳдан”, дейди бу каби ҳолларда халқимиз. Аслида бу икки аёлнинг ҳалок бўлиши - мавжуд режимнинг жиноятлари рўйхатидан жой оладиган воқеадир.
Тақдирнинг шафқатсиз қисматию режимнинг шавқатсиз зарбасига ноил она ва қизни Оллоҳ раҳматига олсин!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения