06 November 2009
02:21 -
“Адолат” партияси сайловолди Қурултойини ўтказди
Бугун Тошкентда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўзининг навбатдаги 5- қурултойини ўтказди. Олдиндаги Парламент сайловлари муносабати билан анжуман ташкил этган бу қўғирчоқ партия етакчиси Исмоил Соифназаров ўз нутқида кун тартибидаги асосий масалалар - Уставга тегишли ўзгартиришлар киритиш, Парламент сайловига тайёргарлик ва депутатликка номзодлар рўйхатини Марказий сайлов комиссиясига тақдим қилиш масалаларида тўхталди. Унинг таъкидлашича, мамлакат сиёсий ҳаётида 14 йилдан бери фаол қатнашиб келаётган мазкур сиёсий кучнинг 78 мингдан ортиқ аъзолари бўлиб, партия 2004 йилги сайловлар чоғида Парламентдан 10 та ўринни эгаллаган.
Ўзбекистон Парламентида демократик блокка (блокнинг отига қаранг!) кирувчи мазкур партиянинг “Адолат” газетаси 1200 тиражда чиқади, унинг интернетдаги веб сайти мамлакатда сайлов кампаниялари ўтказилаётган паллада онда-сонда янгиланади. Шунинг ўзиёқ мазкур сиёсий қўғирчоқнинг моҳитини англатиб турибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения