05 November 2009
23:07 -
Сенсация: Фаластин лидери Маҳмуд Аббос ўз лавозимига қайта сайланишни истамайди
Бугун Фаластин Озодлик Ташкилоти (ФОТ) Ижроия комитетининг йиғилишида бу ташкилотнинг раҳабари ва Фаластин мухториятининг президенти Маҳмуд Аббос январь ойига режалаштирилган президент сайловида иштирок этмаслигини билдирган. Мажлисда қатнашган расмийлар бу хабарни тасдиқладилар ва Маҳмуд Аббос бу хусусда бугуноқ расмий баёнот беражагини айтдилар, дейилади Reuter тарқатган хабарда.
Ҳамма тушунадики, Маҳмуд Аббос бундай қарорга Ғозода ҳукмронлик қилаётган Ҳамас билан келишолмагани ва Исроилнинг араб ерларида яшаш манзиллари қуриш ишларини тўхтатолмагани сабабли келган. Аммо, бу масалаларда Маҳмуд Аббос хато қилгани йўқ. Вазият шундайки, муаммолар гирдобидан чиқиш йўлини ҳеч ким билмайди. Ҳамас таклиф қилаётган Исроил билан кураш йўли ҳам, бугунги шартлар остида нореалдир. Шунинг учун, Маҳмуд Аббоснинг бу қадами чорасизлик ишоратидан бошқа нарса эмас.
ФОТ Ижроия комитетининг аъзолари ҳали ҳам Аббосни ўз қароридан қайтариш учун ҳаракат қилаётган эканлар. Шундай қилинса, АҚШнинг “Исроил билан тинчлик музокараларини бошлаш, Исроил қураётан яшаш манзиллари муаммосини кейинроқ кун тартибига олиб келиш” таклифини ҳозирча қабул қилмаётган Маҳмуд Аббос учун чекинишга йўл очилади. У ҳолда Ҳамас билан конфронтация яна ҳам кучаяди.
Ҳақиқатдан ҳам, Исроил ва АҚШ ўз позициясини ўзгартирмагунча, мавжуд ҳолатдан тинч йўл билан чиқиш имкони йўқдек кўринади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения