05 November 2009
21:26 -
“Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг ҳукми назорат тартибидаги босқичда ҳам ўзгаришсиз қолди
Навоий вилоятининг Қизилтепа шаҳридаги колонияда 12,5 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган журналист Дилмурод Саййиднинг ҳукми юзасидан назорат тартибида шикоят ёзган “Эзгулик”чи жамоатчи ҳимоячилар - Абдураҳмон Ташанов ҳамда Руҳидин Комиловлар бугун мурожаатларига жавоб олди. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси Зоир Алиевнинг имзоси билан йўлланган хатда юқори инстанциялар дастлабки ҳукм билан келишгани айтилган. Ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан чиқарилган ҳукмни ўзгартиришга ҳеч бир асос йўқ эмиш.
Жамоатчи ҳимоячилар энди Олий судга чиқишмоқчи ва бу иш бўйича қонунлар доирасида қилиш мумкин бўлган ҳамма нарсани қилишмоқчи, дейди мухбиримиз.
Эслатиб ўтамиз, Дилмурод Саййид устидан суд бошланганда Руҳидин Комилов унинг расмий адвокати эди. Лекин суд давом этаётган кунларда унинг адвокатлик лецензияси бекор қилинган. Мавжуд қонунларга кўра, лицензияси бекор қилинган адвокат ўзи бошлаган ишни ўша инстанцияда охирига етказишга ҳаққи бор. Руҳиддин Комилов айнан шу ҳуқуқдан фойдаланди, биринчи инстанция судининг охиригача Димурод Саййидга адвокатлик қилди ва ҳозир жамоатчи ҳимоячи сифатида шу иш билан шуғулланишни давом эттирмоқда. У “Эзгулик” жамияти ва “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг аъзосидир.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, “Эзгулик”дан ташқаридаги бошқа ўзбек ҳимоячилари бу каби воқеалар ҳақида информация тарқатиш билан шуғулланадилар, холос, яъни мониторингчи-журналист сифатида фаолият кўрсатадилар. Бу ҳам керак нарса. Аммо, муҳим бўлгани, эзгуликчилар қилаётгани каби, ҳар бир иш бўйича ҳуқуқий йўллар билан адолатнинг ғалабаси учун охиригача курашиш. Қолаверса, ҳуқуқ ҳимоячисининг вазифаси шу.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения