05 November 2009
10:04 -
Теҳронда мухолифат билан полиция ўртасида тўқнашувлар

Кеча ҳам шундай бўлди. Аммо шу йил июнь ойида бўлиб ўтган президент сайловидан кейин мухолифат билан ҳукумат орасида бошланган таранглик - бу намойиш пайтида ҳам ўзини кўрсатди. Митинг-намойишда ҳукуматнинг расмийлари мухолифатга тегиб кетадиган гаплар айтишгач, сайлов натижаларини ҳали ҳам тан олмаётган номзодлардан бири Мирҳусайин Мусавийнинг тарафдорлари ҳукуматга қарши шиорлар бақиришга бошлашди. Улар янги муддатга президент этиб сайланган Маҳмуд Аҳмединажодни назарда тутиб, “Диктаторга ўлим!” деб ҳам ҳайқиришарди.
Шу тариқа полиция билан мухолифатчилар ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлди, полиция ўқ отгани, ярадорлар борлиги ҳақида ҳам тасдиқланмаган маълумотлар бор, дейилади Ғарб агентликларининг мухолифат сайтларига асосланиб тарқатган хабарларида.
Аҳмединажоднинг ғалабасини тан олмаган яна бир номзод Меҳди Каруби ҳам норозилар қаторига қўшилибди.
Яна бир марта айтиш керакки, Ислом фанатиклари томонидан бошқарилаётган Эронда ҳам Ўзбекистондан кўпроқ демократия бор. Эроннинг тартибни сақлаш органлари ходимлари намойишчиларга қарши шиддатли ҳаракатлар қилган бўлсалар ҳам, Андижонда ўзбек ҳукумати қилгани каби, ўз халқини ўққа тутмадилар.