05 November 2009
04:38 -
Ёшлар телерадиоканали директори ўринбосари Зоир Қурбонов озодликда
Ўтган кунги хабарларимизда Ёшлар телерадиоканали директори ўринбосари Зоир Қурбоновнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар қилгандик. Лекин кеча у яна телерадиокомпания биносида кўриниш берди ва гўёки ҳеч нима бўлмагандай ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Бундай ҳол компания ходимлари, хусусан, Ёшлар канали журналистлари учун янгилик эмас. Канал журналисти Ҳамза Жумаев ҳам “Ирмоқ” журналининг муҳаррири сифатида Нурчиликда айбланган, орада қўйиб юборилган ва қайта ҳибсга олинганди. Зоир Қурбоновнинг қисмати ҳам шундай бўлмасин.