30 October 2009
20:04 -
Россия ўлим жазосини тиклаш йўлидами?
Маълумки, бу мамлакатда бир неча йил аввал 2010 йилнинг 1 январигача ўлм жазосига мараторий эълон қилинганди. Лекин, жиноятчиликнинг ортиб боришидан, айниқча, диний экстремистик ва террористик ҳаракатларнинг кўпайишидан хавотирга тушган ҳуқуқ-тартибот органларининг вакиллари ва ҳатто парламентнинг баъзи аъзолари ўзим жазосини тиклашга чақириб келмоқдалар. Ҳатто, Давлат Думасининг бир гуруҳ депутаталари ўлим жазосининг тикланиши мумкинми деган саволга жавоб олиш учун Конституцион Судга мурожаат қилишганди.
РФ Конституцион Суди бугун тарқатган пресс-релизда билдирилишича, 2010 йилнинг 1 январидан Россияда ўлим жазоси қайтадан бошланиши мумкинлиги ёки мумкин эмасми деган саволга жавоб бериш учун шу йил 9 ноябрь куни Конституцион Суднинг махсус мажлис ўтказилади. Мажлис жамоатчилик вакилларига очиқ бўлади.