30 October 2009
13:17 - “Воҳидов ўқишлари – 2009”
Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган хирургия маркази ҳамкорлигида анъанавий “Воҳидов ўқишлари - 2009 “ XIY Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Мустақиллик туфайли соғлиқни сақлаш тизимида ҳам қатор ижобий ўзгаришлар юз берди. Соҳани ислоҳ қилиш ҳақидаги Президентимизнинг қарори эълон қилинганига ўн йилдан ошди . Шу давр мобайнида соғлиқни сақлаш тизимида мутлоқ янги йўналишда жуда кўп ишлар амалга оширилди. Жумаладан шошилинч тез тиббий ёрдам ягона тизимининг ташкил этилиши,айни пайтда тиббиётнинг барча йўналишлари бўйича махсус илмий амалий марказлар фаолияти юксалиб бораётганлиги ,қишлоқ врачлик пунктлари, туман ва вилоятлардаги кўп тармоқли шифохоналарнинг аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатаётганлиги, мазкур соҳадаги ислоҳатларнинг самарасидир.

Анжуманни вилоят ҳокими Ойбек Ашурматов очиб, барчани қутлади ва унинг ишида муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Марат Ҳожибеков тадбир иштирокчиларини табриклаб ,“Воҳидов ўқишлари” илмий-амалий конференциясининг аҳамияти хусусида тўхталди.

- Мазкур анжуманда республикамиздан ва МДҲ давлатларидан таниқли олимлар,жарроҳлик бўйича етук мутахассислар қатнашмоқдалар. – деди у. - Анжуманда навбатдаги вазифалардан бири катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар кўкрак ва қорин бўшлиғи аъзоларининг режали тартибдаги хирургиясида даволаш- диагностик стандартлар(протоколлар) лойиҳаларини ишлаб чиқиш муҳокама қилинади. Олимлар ўзларининг диагностика ва даволаш борасидаги тажриба ва хулосаларини, таклифларини баён қиладилар. Уларнинг муҳокамадан ўтган жамланмаси асосида диагностика ва даволаш йўллари стандартлари ишлаб чиқилади. Бу якуний хулоса соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан протоколлаштирилиб, унинг бажарилиши таъминланади, яъни яна энг янги ва энг макбул вариантлар кашф этилгунча унга амал қилинади. Ўйлайманки, барча қатнашчиларимиз ўзининг қимматли фикр ва мулоҳазалари, тажрибалари билан анжуманда фаол қатнашиб, ушбу касалликни даволашнинг самарали йўлларини топишда ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Анжуман иштирокчилари академик Ш.Каримов, профессорлар Ф.Баҳриддинов, Р.Асомов, Ф.Назиров, Ю.Калиш, А.Хаджибаев, Н.Кротков, Т.Кариев, тиббиёт фанлари номзодлари З.Низомходжаев, Ш.Худойберганов, А. Мансуров ва бошқаларнинг маърузаларини тингладилар.

Маъруза қилувчилар учун ўз слайдларини намойиш қилдилар.Барча мавзуларда қизғин баҳс ва мунозаралар бўлди. - Академик Восит Воҳидов илк ташкилотчиси бўлган мазкур анжуман мана 14-марта ўтказилмоқда. Унда биз нафақат республикамиз балки МҲД давлатлари олимлари фикр, мулоҳаза, тажриба ва маҳорат алмашамиз. Инсоният саломатлиги йўлида ҳамкорликда курашамиз. Албатта , ҳар сафар академик Восит Воҳидовнинг порлоқ хотирасини ёдга оламиз, - дейди республика онкология илмий маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, профессор Николай Кротов.

Бу ерда республикамизда фаолият кўрсатаётган дори-дармон ишлаб чиқарувчи фирмалар, қўшма корхоналар, хориж фирмаларининг вакиллари ўз маҳсулотларини намойиш этдилар. // region.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону