28 October 2009
05:12 - Миршаблар томонидан зўрланган қиз фожиаси
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан босқинчиликда айбланиб, узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум этилган ва ҳозирда Тоштурмада сақланаётган сурхондарёлик талаба қиз Р. С.нинг 5 ойлик ҳомиласи борлиги аниқланди. У шу йилнинг 9 майида ҳибсга олинган ва июнь ойида дастлабки тергов органи ходимлари томонидан зўрланган. Натижада ҳомиладорлигини билган 21 яшар қиз ўз жонига икки марта қасд қилиб, турмадошларининг қаршилиги билангина ўлмай қолган.

Қизнинг ота-онаси ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари кеча Ўзбекистон Бош прокуратурасида тўполон қилишиб, текширув гуруҳи тузишга эришишди. Эндиликда мазкур гуруҳ томонидан комплекс тиббий текширишлар ўтказилиб, воқеага ойдинлик киритади. Бош прокуратура ходимлари Тошкент шаҳар прокуратураси билан бу жирканчликни фош этиш ва инсоний қиёфасини йўқотган терговчини аниқлашга ваъда берди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону