28 October 2009
04:19 - Ички ишлар вазири Матлубовнинг укаси маҳкамада: унинг қўли ҳозирча бироз баланд
Бугун фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, марҳума Дилнура Қодиржонованинг онаси Октябрхон Юсупованинг даъвоси билан суд жараёни бошланди.

Аввалги хабарларимзда ҳам билдирилганидек, Октябрхон Юсупованинг қизи Дилнура Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи, полковник Жамшид Матлубовнинг биринчи хотини ва ўғли томонидан 2007 йилнинг 13 сентябрида ўлдирилгач, унинг фарзандлари Рене Метмурадова исмли аёлга тортиб олиб берилган. Ҳозир Октябрхон опа набираларини ўз васийлиги остига олишга ҳаракат қилмоқда.

Бугунги маҳкамада сўроқ қилинган Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг туғишган укаси Жамшид Матлубов ўзининг хатти-ҳаракатларини оқлашга, ўзини бу етимларга ғамхўр қилиб кўрсатишга уринди.

Рене Медмурадованинг тарбиясида бўлган икки невара аввалдан Матлубовнинг “тарбиялаш соат”ини ўтгани боис бўлса керак, бувиси Октябрхон Юсупова билан бирга яшашани хоҳламаслигини, уни ёмон кўришини айтиб, кўпчиликни ҳайрон қолдирди.

Судда Матлубовнинг ишончли вакили (!) бўлиб иштирок этаётган ва ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси деб танитаётган Степанов исмли кимса миршаббошининг манфаатларини ёқлаб, у борада “Эзгулик” ва Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳи фаоллари томонидан шу масала бўйича тарқатилган турли хабар ва баёнотларни қоралади.

Суд 30 октябрга қадар танаффус эълон қилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону