24 October 2009
03:32 - “Ижтимоий фикр”: сўров янги, натижа ўша-ўша...
Мамлакатимиздаги “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Кўп миллатли Ўзбекистон” нмли янги сўров натижаларини эълон қилди. Унга кўра, юртдошларимиз ўртасида ўтказилган сўров натижалари кишиларнинг кўпгина масалаларда ўзаро якдил эканини кўрсатибди. Масалан, Ислом Карим юритаётган авторитар сиёсатни қўллаб-қувватлашда ҳам. Мана қаранг, сўралганларнинг 97,2 фоизи фикрича, миллатлараро тотувлик, тинчлик ва барқарорлик (унинг кафолати Ислом Карим!!!) оқилона сиёсатнинг маҳсули. Жавобларнинг 90,7 фоизида юртдаги фаровонлик Ислом Каримнинг фуқароларга шахсан ғамхўрлиги натижаси, дейилади.

“Ижтимоий фикр” сўровида иштирок этганларнинг 93 фоизи Ўзбекистонни ўзларининг ягона ватани, деб билади. Кўпчилик фуқаролар (95,8 фоиз) ўзининг мамлакат фуқароси эканидан мағрурланади. 93,8 фоизи ўзининг барча ҳуқуқлари, хусусан, диний, миллий манфааатлари тўла таъминланаётганидан мамнун, дейди мухбиримиз. Яқин ўтмишда бутун дунёни ортда қолдириб совет статистикаси ҳам бу лўттибозликнинг олдида ип эшолмайди.

Дарвоқе, “Ижтимоий фикр” ўз мамлакатининг фуқароси эканидан мағрурланаётганларга “чет элда яшаш ва ишлашни истармидингиз?” деган савол ҳам берса эди, жамиятнинг расми яна ҳам тўлароқ чизилармиди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону