24 October 2009
03:14 -
Металлом топшириш кампаниясига қарши чиққан касабачи бир миллион сўмлик жаримага тортилди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг кеча тарқатган пресс-релизида айтилишча, бир муддат аввал Сирдарё вилоятидаги Пахтаобод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи касаба уюшма қўмитаси раиси Рашид Сандиев ўзи ишлаётган коллеж маъмурияти томонидан мажбурий равишда ўқувчиларга металлом топшириш кампанияси устидан прокуратурага арз қилганди. Прокуратруа органи мазкур ариза билан шуғулланишни кампания бошида турган Сирдарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси ихтиёрига берди ва бошқарма Сандиевни иғвогар, деб топди.
Бундан руҳланган коллеж директори Д. Каримова шаън ва қадр-қимматни поймол қилишда айблаб, касабачини судга берди. Суд Рашид Сандиевдан коллежга бир миллон сўм миқдорида товон ундириш ҳақида қарор чиқарди. Ҳақиқат изловчига шундай “дарс” берилгандан сўнг, коллеждаги сохта дипломларни пуллаш, молиявий қинғирликлар ҳақида гапираётганлар ҳам жим бўлдилар.
Релизнинг тўла матни билан жамиятнинг расмий веб-сайтида танишасиз - www.ezgulik.org