24 October 2009
01:51 -
Тошкентдаги август ҳодисаларида гумон қилинган сирдарёлик ўсмирларга жиноят иши қўзғатилди
Аввалги хабарларимизда Сирдарё вилоятида яшовчи 20 дан ортиқ ўсмир Тошкентнинг Кўкча даҳасидаги отишмаларга алоқаси борликда ва бир қанча диндорларга нисбатан суиқасдда айбланиб, ҳибсга олингани хусусида айтгандик. Бугун маълум бўлишича, уларга нисбатан Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан конституциявий тузумга тажовуз қилганлик айби билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур ишиннг Тошкентдаги август ҳодислаларига нечоғли алоқадорлиги ҳақида маълумот йўқ.
Мазкур иш билан шуғулланаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими адвокатларининг таъкидлашича, ҳозирда гумондорлар Ховосдаги тергов изоляторига жойлаштирилган. Уларнинг сони 31 нафарни ташкил этади. Тинтув чоғида гумондорларнинг уйларидан гўё диний радикал оқимнинг варақалари топилган.