24 October 2009
01:25 - Сурхандарёлик фермер туман ҳокими билан келишиб пиёз эккани учун ҳибсга олинди
Куни кеча Сурхондарё вилояти Узун туманида яшовчи фермер Эшбўри Жовлиев вилоят ҳокимнинг оғзаки топшириғи билан туман ИИБнинг тергов изоляторига қамаб қўйилди. Маълум бўлишича, “Жовлиев Э. Б.” фермер хўжалиги раҳбари бўлган бу одам туман ҳокими билан келишиб, давлат режасига кўра пахта экилиши лозим бўлган 4 гектар майдонга пиёз эккан. Бу ҳол вилоят ҳокими Туробжон Жўраевнинг қулоғига етгач, фермернинг туман ҳокими билан келишгани, унга чўталини бергани “туҳмат” бўлиб чиқарилди, дейди мухбиримиз.

Эшбўри Жовлиевнин кейинги тақдири борасида ҳозирча маълумот йўқ. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 4 гектарда яшнаб турган кузги пиёз ҳайдаб ташланадими ёки вилоят ҳокими ҳам у билан келишадими, бунисини кўрамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону