23 October 2009
01:35 - “Minbar”чилар Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигини судга беришди
Бугун қарийб бир йилдан буён Ўзбекистон Матубот ва ахборот агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига тегишли рўйхатдан ўтиш учун ҳужжат топшириб, рад жавобини олиб келаётган “Minbar” (Tribuna) газетаси муассислари Исфандёр Маткаримов ҳамда Гулчеҳра Маткаримовалар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Даъво аризасида айтлишича, мазкур бошқарма раҳбари Акмал Акромов ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари Бобур Алимовлар йўқотилган вақт ва маънавий зарар учун муассисларга жами 60 миллион сўм миқдорида жарима тўлаши зарур.

Бу борадаги қонунлар оммавий ахборот воситасини таъсис қилаётган шахсларга бир ой муддатда қонуний жавоб қайтиришини талаб этади. Бироқ Ўзбекистонда матбуот нашрини рўйхатдан ўтказиш масаласи оддий агентлик ёки бошқарама даражасида ҳал бўлмаслигини Маткаримовлар ҳам яхши билишади, дейди мухбиримиз.

Эслатиб ўтамиз, асли фарғоналик ёзувчи ва адвокат Исфандиёр (Маткаримов) қайта қуриш йиллари Гдлян ва Ивановларнинг ишларини фош қилиш билан шуғулланиб, катта обрў қозонган, 1988 йил 4 ноябрда (“Бирлик” тузилишидан 1 ҳафта олдин) бир қатор сафдошлари билан Ўзбекистон Халқ Фронти номли ташкилот ҳам тузган. Лекин бу ташкилот “Бирлик” соясида изсиз йўқолгач, сиёсий майдондан Исфандиёрнинг ўзи ҳам ғойиб бўлган. Унинг рафиқаси Гулчеҳра Маткаримова эса шу кунда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети факультетларидан бирида декан. У юридик фанлари доктори, профессор унвонига эга.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону