23 October 2009
01:07 - Россия Тожикистонда ҳам ҳарбий маънода мустаҳкамлонмоқда, Ўзбекистон қуршовдами?
Рус хабар агентликларининг хабарига кўра, бугун Кремлда Росиия ва Тожикистон президентлари Дмитрий Медведев ва Эмомали Раҳмонлар учрашишди. Кўринишидан, асосий мавзу Тожикистондаги рус ҳарбий базасининг келажаги бўлган. Маълумки, 1993 йилдан бери бу ерда жойлашган русларнинг 201-чи двизияси асосида 2005 йилда рус ҳарбий базаси яратилганди. Бу ҳақдаги шартнома 2014 йилда битар экан.

Русларнинг ҳарбий базасида 7 минг ҳарбий, 450 та танк, БТР, БМП, зенит қурилмалари, “Игла” ракета комплекслари, СУ-25 штурмчи учоқлар, Ми-24 ва Ми-8 вертолетлари жойлашган.

Бугунги музокараларда шу базанинг келажаги, у ҳозиргидек руслар учун бепул бўлиб қолиш-қолмаслик масалалари муҳокама қилинган. Ҳозирча ҳеч қандай қарор олинмаган, лекин ҳозирги воқеалар жараёнидан тахмин қилиш мумкинки, русларнинг базаси Тожикистонда ҳали узоқ вақт қолади.

Руслар фақат Тожикистонда мустаҳкамланиш билан чекланмасдан, Қирғизистонда ҳам Тезкор Ҳаракат Коллектив Кучлари ниқоби остида ҳарбий база яратиш ниятидалар. Агар улар бу ишни қилолсалар, кейинги қадам - Ўзбекистонда рус базасининг очилишига ҳаракат бўлади.

Лекин Марказий Осиёдаги стратегик ўзгаришлар, тўғрироғи, русларнинг қучоғига қайтадан кириш АҚШнинг Афғонистондаги операциясиялари натижасига боғлиқ. Агар АҚШ Вьетнамда бўлгани каби, Афғонистондан чекинса, руслар фақат Марказий Осиёда эмас, бутун дунёда каттароқ роль ўйнай бошлайдилар. Табиий, Марказий Осиё бутунлай русларнинг қўлига ўтади.

Бундай сценарийнинг эҳтимоллиги ноль атрофида. АҚШ ва НАТО Афғонистон ва Покистонни Толибон ва Ал-Қоидадан тозалайди. Бу минтақада АҚШнинг роли ортади. Бу пайтга келиб, Озорбайжон ва Гуржистон тўла НАТО орбитасида бўлади. Кун тартибига Ўзбекистоннинг НАТОга аъзо бўлиш масаласи келади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону