20 October 2009
01:43 -
Ўзбекистонлик расмийлар Вашингтонда америкаликларни лол қолдиришибди
“Жаҳон” ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишча, кеча АҚШ пойтахти Вашингтонда “АҚШ-Марказий Осиё иқтисодий муносабатларини мустаҳкамлаш сари янгича ёндашувлар” номли конференция ўтказилган. Унда Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон тикланиш ва тарраққиёт банки мулозимларидан иборат каттагина делегация иштирок этган.
Ўзбекистон ҳайъати мамлакатдаги оламшумул ўзгариш ва мисли кўрилмаган фаровонлик ҳақида йиғилганларга гапириб берибди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари эътиборига умумий қиймати 43 миллиард АҚШ долларига тенг (инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган) 320 та лойиҳани намойиш қилибди. Афтидан, мазкур лойиҳалар Америка ҳукумати томонидан молиялаштирилади, ўзаро борди-келдилар йўлга қўйилади.