20 October 2009
01:13 - Фахриддин Низомовдан хат келди: “Тафаккур” журнали ходимлари маошни ўз вақтида оладиган бўлди
Мақола Интернетда нашрларида чоп этилгандан кейин, у мақола муаллиф билан “Ипотекабанк”нинг Тошкент шаҳар “Меҳнат” филиали раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.

Унинг натижасига кўра, “Тафаккур” журнали ходимлари бугунги кунда иш ҳақи билан тўлиқ таъминланди ва иш ҳақини аниқ бир кунда олишга келишиб олинди.

Мақолада келтирилган баъзи фактлар банк ходимларининг эътирозини уйғотди ва бундан кейин ноаниқликларга йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди.

“Ҳаракат” сайти маъмуриятидан: Фахриддин Низомовнинг хатини ўқиб тахмин қилиш мумкинки, “Тафаккур” журнали ходимлари маошни ўз вақтида олалмаётгани ҳақидаги хабар сайтлар орқали тарқатилгандан кейин, Фахриддин Низомовга босимлар ўтказилган. Бугунги хат - воқеалар унинг ва адолатнинг ғалабаси билан тугаганидан далолат беради. Демак, Ўзбекистонда ҳам ошкоралик самара бериши мумкин экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону