19 October 2009
10:40 -
Россия, Белорусcия ва Қозоғистоннинг ЖСТга биргаликда кириш амбициялари битди
Белорусия, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларини бирлаштирувчи Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти доирасида Божхона Иттифоқи тузган Россия, Белорусия ва Қозоғистон Жаҳон Савдо Ташкилотига биргаликда кириш ниятларини бир неча ой аввал очиқлаган эдилар. ЖСТнинг Низомида коллектив аъзо бўлиш имконияти кўзда тутилмагани маълум бўлса ҳам, Ғарб тарафидан узоқ йиллардан бери ташкилотга олдирилмаётган Россия, шу йўл билан ЖСТга кириб олиш амбициясини ортиқча бекитмади.
Русларни тушунса ҳам бўлади. Чунки Россия-Гуржистон урушидан кейин унинг ЖСТга кириш шанси яна ҳам пасайган. Шу сабабли Божхона Иттифоқини маска сифатида ишлатиб, ЖСТга кириб олиш ҳақиқатдан жизибали кўринади.
Аммо русларнинг амбицияси тезда битти, балки битирилди. Жаҳон Савдо Ташкилоти уларга ён босмаётганини кўрган Россия, Белорусия ва Қозоғистон у ташкилотга якка-якка киришга келишиб олдилар. Буни хабар қилган ИТАР-ТАСС Россия иқтисодий тараққиёт вазирлигининг Савдо музокаралари департаментининг раҳбари Максим Медведевга асосланмоқда. «Шундай бўлса ҳам, бир қатор масалалар бўйича бу уч мамлакат бир овоздан гапирадилар», дебди рус мулозими.