18 October 2009
23:43 - Шоира Гулжамол Асқарова тилхат орқали қамоқдан чиқарилди, тергов давом этмоқда
Аввалги хабарларимизда шоира Гулжамол Асқарова ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Гулнора Шодиеванинг фирибгарликда айбланиб, ҳибс этилгани ҳақида хабар қилгандик. Бугун олинган хабарга кўра, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси етакчи мутаххассиси Гулжамол Асқарова мунсиб хулқ-атворда бўлиш шарти билан тилхат орқали қамоқан чиқарилган. Бироқ ҳоким ўринбосарининг тақдири борасида маълумот йўқ, терговлар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гулжамол Асқарова ҳамда Гулнора Шодиева фирибгарликда айбланмоқда. Улар пасдарғомлик қизга “Зулфия” мукофотини олиб бериш ваъдаси билан уннинг отасидан 1600 АҚШ доллари олиб, ваъдасининг устидан чиқмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону