18 October 2009
16:45 - Тожикистонда ўзбек адолатгуйи такрор судланмокда
Муҳтарам АДОЛАТ хамда ҲАҚИҚАТ КУРАШЧИЛАРИ! Азиз дустлар, биродарлар ва ИНСОНЛАР!

Ушбу билан биз, Шимолий Тожикитондаги ўзбек ахолиси намоёндалари, Сизларнинг эътиборингизни Сўғд вилоятининг Жаббор Расулов районида бўлаётган ҳақсизлик ва инсон шаъни шарафи ҳамда Сўз ва Фикр, Виждон эркинлигининг топталиши мисолига қаратмоқчимиз.

Бир неча кундирки, Тожикистондаги Пролетарск посёлкасида Жаббор Расулов район суди Пролетардаги ўзбек тадбиркори, ЗАО “Кварц” заводи собиқ раҳбари Насимжон Шукуров устидан ТР ЖКсининг135 моддаси бўйича жиноий ишни кўрмоқда. Яъни оммавий ахборот воситалари орқали тухмат тарқатилганлик айби билан.

Биз ҳамюртимиз, юрт ободончилиги учун йиллаб елиб-югурган виждонли ўзбек биродаримизнинг бир вақтлар асоссиз судланиб кетишига чидадик. Аммо бугунга келиб унинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Тожикистондаги мустақил газеталарда қилган ўнлаб чиқишлари сабаб, фикр эркинлиги учун суд қилинишига тоқат қилолмаймиз.

Таъкидлашимиз керакки, бу суд просесси, назаримизда, халқаро суд нормаларига зид тарзда бир томонлама ўтмоқда.

Суднинг биринчи куниёқ жаноб судья Х.Сангинов иштирокчиларга ҳар қандай овоз ёзиб олиш ускуналаридан фойдаланишни таъқиқлаб қўйди ва бундай ҳолат ошкор этилса чора кўришини таъкидлади.

Суд жараёнида, гўёки хафли террорист иши кўрилаётгани каби, суд залида қурол билан милиционерлар қатнашмоқда ва эркин иштирокчиларнинг барча нарсалари тинтиб чиқилмоқда. Ҳатто бизнинг кўз ўнгимизда бир маҳаллий журналистни суд залидан ташқарига чақириб олиб, тинтиб чиқишда. Очиқ ўтаётган суд просессида нимани яширишлари мумкин, нимадан бунчалар ҳадиксирашади?!

Суд давомида жаноб судьянинг ўзи жавобгарликка тортилаётган Н. Шукуровга “Нима учун газеталарга ёздинг?!” деб ноҳақ савол бермоқда. Нима, биз ЭРКИН ва ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТДА яшамаёпмизми? Миллатдошимиз ўз ЭРКи ва ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИ ҳимояси учун озод матбуотдан фойдалана олмайдими? АДОЛАТни эркин матбуотга чиқарган ИНСОННИ суд қилиш керакми?

Биз Сиз азиз мустақил оммавий ахборот воситалари намаёндаларини эшитиб турамиз ва ватанимизда бўлаётган айрим ўзгариш ва ҳодисаларни сизлар орқали эшитамиз.Бундан миннатдорамиз. Лекин нима учун Сизларнинг вакилларингиз бу ишдан хабардор холда бир четда қолаётганидан ҳайратдамиз. Нима учун “Америка овози”, “Озодлик”, “ББС” “Немис тўлқини”, “Садои Хуросон” ва биз умид қилган бошқа чет эл ахборот воситалари вакиллари жим қолшмоқда? Ваҳоланки, ҳамюртимиз, журналист Т. Алиевнинг айнан шундай суд иши “Америка овози”, “Озодлик” сингари радиолар ва кўплаб чэт эл воситаларида эълон қилинган эди. Ёки Сизлар фақат журналистлар судланса ёритасизларми? Буниси энди бизга ҳозирча қоронғу.

Аммо Тожикистонда икки миллиондан ортиқ ўзбеклар яшаётгани ва бу республика аҳолисининг 30 фоизга яқинини ташкил этишини билсангзлар керак? Ахир Н. Шукуров мисолида Тожикистонда иқтидорли ўзбек тадбиркорлари синдирилишини бу ерда ҳамма тушуниб турибди.

Биз Сизлардан Н.Шукуров тимсолида Тожикистон ўзбеклари ҳимоясини, ИНСОН ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИ УСТУВОРЛИГИ улуғлигини кўрсатишингизни сўраймиз, холос. Мурожаат қилинган тақдирда, туғилган юртимизда биз яхши таниган ўзбек тадбиркори Н. Шукуров барча зарур далилларни келтира олади.

Сизларга ҳурмат ва эҳтиром билан:


Туллаева Дилбар
Мирзоева Гулбаҳор
Ражабова Гулжаҳон
Шокирова Гулсанам
Ҳамроева Саодат
Ғойибназарова Сайиднисо
Бобохонов Абдулложон.
Хотамов Бердиали
Ғафуров Бобожон
Ғойибназаров Дадожон
Ҳакимов Фахриддин
Умаржонов Мақсуд
Шукурова Эътибор
Аҳмедов Равшан
Кенжаев Турсунали

Жами 153 киши қўл қўйган.

“Ҳаракат” маъмуриятидан: Ушбу хат сайтимиз ўқувчилари учун очилган “Хабар жўнатиш” канали орқали келди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону