17 October 2009
02:34 - АҚШдан қайтган Баҳодир Чориев Тошкент халқаро аэропортида ҳибсга олинди
“Бирдамлик” номли сиёсий ташкилот тузиш ҳаракатида бўлган Баҳодир Чориев АҚШдан қайтиб келаётганда Тошкент аэропортида Транспорт милицияси томонидан бугун саҳарда ҳибсга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, у Ўзбекистон Репсубликаси чегараларини бузиб ўтиш, паспорт маълумотларини сохталаштиришда гумон қилинмоқда. У Тошкент халқаро аэропортининг транспорт милициясида бир неча соат ушлаб турилгач, қариндошлари ҳамроҳлигида Қашқадарё вилояти ИИБга олиб кетилди.

Баҳодир Чориев 2004 йилда АҚШ ҳукуматининг сиёсий бошпанасини олган ва шу пайтда қадар бу мамлакатда истиқомат қилиб келаётганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону