17 October 2009
01:45 - ШҲТнинг аксил-террорчилари Тошкентга йиғилди
Бугун Тошкентда Шанхай Ҳамокрлик Ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг навбатдаги 15-чи мажлиси бўлиб ўтди. Хабарларга кўра, мажлисда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Тожикистон ва мамлакатимиз махсус хизматларининг раҳбарлари иштирок этишган.

Мажлисда тузилманинг кейинги икки йилдаги ишлари муҳокама этилган. Хусусан, Тожикистон ҳудудларида ўтказилган “Норак - Антитеррор – 2009” машғулотларига юксак баҳо берилган. Айни замонда, келгуси йилдаги аксилтеррор фаолият доираси ҳам белгилаб олинган. Бир қатор муҳим қарорлар қабул қилингани айтилсада, лекин уларнинг қандай қарорлар экани ҳақида конкрет маълумотлар йўқ.

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Комитети раисининг биринчи ўринбосари Адил Шаяхметов Кенгашнинг раиси этиб сайланган. Аммо, унинг кейинги йил апрелдаги анжумани ҳам Тошкентда ўтказиладиган бўлибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону