15 October 2009
01:38 - Ҳукумат қўғирчоқ партияларининг имзоларини 5 кунда текширади, “Бирлик”га эса 5 йилдан бери қонун доирасидаги жавоб берилмайди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссиясининг матбуот хизмати парламент сайлови кампанияси доирасида 363 354 нафар аъзоси мавжудлиги айтилаётган Халқ демократик партиясининг тўплаган 44 минг ва “Адолат” социал-демократик партиясининг 46 минг имзоларини (аъзолари сони 75 624 нафар экани айтилади) қабул қилиб олди. Хабарда айтилишича, имзоларни текширишга Адлия вазирлиги, Ички ишлар органлари, “Камолот” ҳаракати ва Хотин-қизлар қўмитаси вакилларидан иборат комиссия жалб қилинган. Шубҳасиз, имзолар рисоладагидек чиқади ва қўғирчоқ партиялар сайловда қатнашиш мандатини олишади.

Бироқ қарийб 5 йилдан буён “Бирлик” Партияси рўйхатдан ўтиш учун Адлия вазирлигига топширган 25 мингдан ортиқ имзолар ҳақида жўяли жавоб берилмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону