15 October 2009
01:26 - Тошкентда пахта ярмаркаси очилди
Бугун Тошкентда V Халқаро пахта ярмаркаси очилди. Мазкур анъанавий ярмарка Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси томонидан ташкил қилинган.

Ярмарка очилиши олдидан Интерконтинентал отелида ўтган анжуманда 34 мамлакатнинг 515 нафар ишбилармони иштирок этди. Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бу ерда нутқ сўзлади.

ЎзАнинг хабарида айтилишича, ўтган йили ярмарка доирасида 900 минг тонна пахта толаси сотишга чиқарилган ва унинг ҳаммаси сотилган экан.

Бу йилги ярмаркада иштирок этишга аккередетация олган журналистлар шундай чиғириқдан ўтказлган эканки, дейди мухбиримиз, ҳеч ким бу хомашёнинг митти қуллар меҳнати эвазига етиштирилаётгани ҳақида гапирмади. Аммо, болаларнинг пахта теримида ишлатилиши масаласи ҳуқуқ ҳимоячилари тарафидан ҳар ерда кўтарилмоқда, унинг таъсири бу йилги ярмарка натижаларида ҳам ўз аксини топса ажаб эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону