07 October 2009
18:44 -
Истанбулда сўлчилар банкчиларнинг йиғилишига норозилик билдирмоқда, тартибсизликлар рўй берди
Туркия оммавий ахборот воситалари, биринчи навбатда, телеканалларнинг асосий хабари кечадан бери Истанбулда Халқаро Валюта Фонди ва Дунё Банкасининг жаҳон иқтисодининг муаммоларига бағишланган қўшма йиғилишига қарши давом этаётган норозилик намойишларидир.
Норозилик намойишларининг биринчиси 2 октябрда бир университетнинг студент ва ўқитувчилари олдида чиқиш қилаётган Халқаро Валюта Фонди раҳбари Доменик Страус Кахнга студентларнинг бири тарафидан пойафзал отилиши билан бошланганини аввал хабар қилгандик.
Кеча нарозилик намойишлари кўча ва майдонларга чиқди. Қизил байроқлар кўтарган сўлчи гуруҳлар шаҳар марказида, Халқаро Валюта Фонди ва Дунё Банкасининг йиғилиши бўлаётган Истанбул Конгресслар Маркази атрофида юришлар қилишди, глоболлашма ва капитализмни қораловчи шиорлар айтиб бақиришди. Уларни тўхтатишга ҳаракат қилган полиция билан муштлашиш, уларга тош отиш ҳоллари бўлди.
Шундан кейин полиция сув ва қўз ёшлантирувчи газ ишлатиб, намойишчиларни тарқатиб юборди. Аммо, баъзи ёшлар шаҳар марказидаги дўконларга ҳужум қилиб, деразаларни синдирди, ўт ёқишга интилди. Полиция осмонга ўқ отишга ҳам мажбур бўлди, ўнлаб намойишчилар ҳибсга олинди.
Айнан шу пайтда тўпалонлар бўлаётган жойдан Бош вазир Ражаб Эрдўғоннинг кортежи ҳам ўтди. У Халқаро Валюта Фонди ва Дунё Банкасининг йиғилишида чиқиш қилди ва кўчадаги воқеаларга эътибор бермасликка чақирди.
Бу каби тўпалонлар бугун ҳам давом этмоқда.