07 October 2009
18:05 -
Қашқадарёда кадрлар ислоҳоти: талотўпдан муддао не?..
Бир неча кун ичида Қашқадарё вилояти прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Комилжон Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Валижон Ходжаев ҳамда вилоят МХХ бошқармасининг бир неча юқори мартабали мулозимлари ишдан олинди. Ҳатто бугун вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев ҳам истеъфога ариза берди, дейди мамлакатимизнинг жанубий вилоятидан хабар йўллаган мухбиримиз. Бироқ вилоятдаги мазкур талотўпнинг сабабини ҳар ким ўз қаричи билан ўлчамоқда.
Айримлар истъефолар сабабини бундан бироз муқаддам Тошкентнинг бир неча нуқталаридаги портлашларда қашқадарёликларнинг ҳиссасии кўплиги билан боғламоқда. Айнан шунинг учун ҳам вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сафи “тозаланган” бўлиши мумкин.
Айни замонда, Нуриддин Зайниевни юқорига кўтаришмоқда, уни “Ўзнефтгаз-холдинг” компаниясига раис этиб тайинлаш ҳақида бугун-эрта Фармон чиқади, деган гаплар ҳам юрибди.