06 October 2009
14:20 -
АҚШ Мудофаа вазири: Афғонистондан чиқиб кетиш ниятимиз йўқ
Қўшма Шататларнинг Мудофаа вазири Роберт Гейтс кеча Жорж Вашинтон Университетида Давлат Котиби билан биргаликда CNN телеканали учун интервью берди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Бу интервью телевидение орқали бугун кўрсатилар экан.
Роберт Гейтс шу пайтгача Афғонистонга етарлича қўшин юборилмаганини қоралаган ва Толибон тарафидан мағлубиятга учратилган иккинчи супердавлат бўлмаслигимиз керак, деган ифода ишлатган. “Биз Афғонистондан чиқиб кетмаяпмиз” дебди АҚШ Мудофаа вазири хулоса қилиб.
Reuters мухбирининг билдиришича, бугун АҚШ президенти Барак Обама Оқ Уйда Демократик ва Республикачилар партиясининг юқори даражали қонун-яратувчилари, яъни Конгресс аъзолари билан учрашади ва Афғонистондаги урушнинг келажаги бўйича маслаҳатлашади. Оқ Уйнинг матбуот Котиби Робет Гибс шундай дейди: “Мен Афғонистондан чиқиб кетиш вариантимиз бор деб ўйламайман”.
Обаманинг маъмурияти Афғонистонга яна 40 минг аскар юбориш ёки қўшинлар сонини камайтириб, Ал-Қоиданинг уяларини йўқ қилишга урғу бериш режалари устида ўйлаётган экан. Вице-президент Жо Байден иккинчи вариант тарафдори эканлиги ҳам айтилмоқда.
АҚШ ва НАТО кучларининг Афғонистондаги Бош қўмондони генерал Станлей МакКристал эса мағлубиятга учрамасликнинг бирдан бир йўли қўшинлар сонини ошириш ва янги стратегиялар ишлатиш демоқда.
Бугун Оқ Уй олдида тахминан 50 кишилик гуруҳ Афғонистондаги урушни тўхтатиш талаби билан пикет ўтказди. Аммо, ҳозир Барак Обама бундай кичик гуруҳларнинг талабларига эътибор бермоқчи эмас.