06 October 2009
13:49 - Турк давлатлари саммитининг кейингиси Қирғизистонда бўлади
3 октябрда Озорбайжоннинг Нахичеван шаҳрида ўтказилган Турк давлатлари раҳбарларининг йиғилишида Озорбайжон, Туркия, Қирғизистон ва Қозоғистон лидерлари Илҳом Алиев, Абдуллоҳ Гул, Қурмонбек Бақиев, Нурсултон Назарбоев, кейинги саммитни Қирғизистонда ўтказишга қарор қилишибди. Бу хусусда қирғизларнинг АКИпресс агентлиги хабар беради.

Маълумки, Нахичевандаги саммитга Туркманистон раҳбари келмаган бўлса ҳам, у ерга бош вазир ўринбосарини жўнатган эди. Аммо, Ўзбекистон президенти Ислом Карим намойишкорона Уммон Султонлигига кетгани, Турк дунёси бирлигининг орқасидан пичоқ уриш каби иш бўлди. Минг афсуски, ўзбек халқи ўз раҳбарининг бундай тутуруқсиз ишларидан хабарсиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону