02 October 2009
13:30 -
Навбатдаги сенсация: Тоҳир Йўлдош ўлдирилган
Покистон Истиҳборот (разведка) Бошқармаси вакилининг оммавий ахборот воситаларига билдиришича, шу йил 27 август куни ракета ҳужуми натижасида Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг лидери Тоҳир Йўлдош ўлдирилган. Воқеа Афғонистон билан чегарадош Вазиристон вилоятида бўлган.
Бир неча йилда бери Вазиристонда яшириниб юрган Тоҳир Йўлдош Ал-Қоида билан боғланган эди, дейилади Истиҳборот Бошқармасининг хабарида.
Тоҳир Йўлдош ўлдирилгани ҳақида аввалари ҳам хабарлар тарқатилганди. Аммо, кейинчалик улар хато бўлиб чиққан.
Reuters агентлигининг хабарида очиқ айтилмаса ҳам, ракета ҳужуми америкаликларнинг пилотсиз учоқлари тарафидан уюштирилгани маълум бўлади. Марказий Осиёнинг ҳукмдорлари бу хабардан севинишлари муқарар, дейилган хабарда Тоҳир Йўлдош 1999 йили Тошкентда портлашлар уюштиришда айблангани ва сиртдан ўлимга маҳкум қилингани ҳам айтилади.
Тоҳир Йўлдошнинг ўлдирилгани ва унинг ўрнига янги амир вақтинча сайлангани ҳақидаги хабар Озодлик радиосида ҳам 2 кун аввал номаълум манбага асосланиб берилганди.