02 October 2009
13:41 -
Европа Иттифоқи ягона давлат хусусиятларига эришиш йўлида, яқинда унинг президенти ҳам бўлади
Европа Иттифоқи тарафидан бир неча йил аввал қабул қилинган Лиссабон Шартномасига мувофиқ, Иттифоқнинг ўз президенти ва ташқи ишлар вазири бўлиши керак. Президент сайланиши билан Европа Иттифоқи давлатлар уюшмасидан ягона давлатга айланиш йўлида яна бир муҳим қадам қилган бўлади.
Бу Шартнома кучга кириши учун у Иттифоққа кирувчи 27 мамлакат тарафидан тасдиқланиши керак. Ирландиядан бошқа ҳамма мамлакатлар шундай қилишди, ёки парламентда ёки референдум йўли билан Шартнимани ратификация қилишди. Фақат Ирландияда ўтказилган референдумда аҳолининг кўпчилиг Шартномани маъқулламади.
Бугун бу мамлакатда референдум қайтадан ўтказилади. Турли сўровномаларнинг натижалари кўрсатмоқдаки, бу сафар Шартнома тасдиқланади.
Шунинг учун ҳозирданоқ ЕИнинг бўлғуси президенти ва ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллайдиган номзодлар турли доираларда муҳокама қилинмоқда. Президент лавозимига Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Тони Блэр (расмда) ҳамда Люксембург ва Голландия бош вазирлари Жан-Клод Юнкер ва Ян Петер Балкененде номзод бўлиши мумкин. Аммо, Тони Блэрнинг шанси энг юқори ҳисобланади.
Ташқи ишлар вазири қуйидагилардан танланса керак: Ҳозир ЕИда раислик қилаётган Швециянинг ташқи ишлар вазири Карл Бильдт, ЕИнинг кенгайиш ишлари комиссари Олли Рен ва Финляндиянинг собиқ бош вазири Пааво Липпонен.
Ирландия референдуми кутилаётгандек битса, ЕИнинг президенти ва ташқи ишлар вазири Иттифоқнинг 29-30 октябрь кунлари Брюсселда ўтказиладиган саммитида белгиланади.