17 May 2005
03:00 - 23:30 - «Бирлик» баёнотини таркатганлар таъкиб килинмокда - Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (17 май, сешанба маълумоти) 15:00 - Ўзбекистон ОАВлари кўзгусида хакикат ва бўхтон
23:30 - «Бирлик» баёнотини таркатганлар таъкиб килинмокда

«Бирлик» Партиясининг Фаргона вилояти Бувайда тумани фаоллари Ўктамов Тургунбой ва Турсунов Улугбек партиянинг Андижондаги кон тукилишига карши баёнотини кўпайтириб, туман худудида таркатишган. Бундан хабар топган миршаблар дархол харакатга ўтдилар. Тургунбой милицияга чакирилиб, уни кишлогидан бошка жойга чикиши таъкиклаб кўйилди. Улугбекни эса кеча кеч соат 8 ларда ўзини таништирмаган ички ишлар ходимлари милиция бўлимига олиб кетишган ва «нега варака таркатасан?», «шеригинг ким?» кабилида сўрокка тутиб, кеч соат 11-30 ларда кўйиб юборишган.

«Бирлик» Партиясининг баёноти хамма жойда партия фаоллари томонидан оддий одамлар орасидагина таркатилмасдан, туман, шахар ва вилоят хокимликларига хам бериилмокда. Хокимият вакилларининг жонини халкумига келтираётган нарса эса, баёнотда Андижондаги хунрезликни коралашдан хам кўпрок, у ерда «Андижон вокеалари Каримов режимининг жуда кучсиз эканлигини кўрсатди» деган фикрнинг асосланиб берилишидир.

Андижон вокеалари бўйича ўз баёнотларини рус тилида рус сайтларда таркатиш билан чекланган партияларнинг иши яхши, дейди бу хусусда мухбиримиз. Уларнинг баёнотини Ўзбекистонда хеч ким ўкий олмайди, хеч ким бундай партия фаолларини таъкиб хам килмайди.

Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (17 май, сешанба маълумоти)

1 доллар ($) = 1097 сўм 2 тийин; 1 евро = 1381 сўм 92 тийин; 1 рубль = 39 сўм 29 тийин.

Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни ўртача хисобда 1098 сўм 50 тийинга сотиш ва 1102 сўмга харид килиш, 1 еврони 1382 сўмга сотиш ва 1402 сўмга харид килиш, 1 фунт-стерлингни эса 2026 сўмга сотиш ва 2056 сўмга харид килиш мумкин.

15:00 - Ўзбекистон ОАВлари кўзгусида хакикат ва бўхтон

Андижон исъёни бостирилиб, 500 дан зиёд инсон, шу жумладан аёллар, болалар ва кексалар курбон килингач, Каримовнинг ростни ёлгон ва ёлгонни рост килиб кўрсатувчи таргибот аппарати тўла кувват билан ишлай бошлади. Бунда халкнинг Олий Мажлисдаги сохта вакиллари - депутатлар, ўлган аскар ва милицонерларнинг ота-оналари, хамкасблари, маддох зиёлилар, махалла фаоллари ва бошкалар хизматидан фойдаланилмокда. Телевидениенинг якшанба кунги “Тахлилнома“ кўрсатувида ёзувчи ва депутат Хуршид Дўстмухаммад исъёнчиларни “шўрва юзидаги кўпиклар“ деб атаб, уларни “сидириб олиб ташланганини“ маъкуллади. Шу кўрсатувда айтилишича, исъёнчилар харбийларнинг куролларини кўлга киритгунларига кадар гўё наркотик моддалар истеъмол килиб олишган эмиш.

Андижон вокеаларидан сўнг бугун, сешанба куни чиккан республика газеталарининг асосий материаллари аввало исъёнчиларни, колаверса, бу вокеалар хакида илож борича хакикатни ёритишга харакат килган хорижий журналистларни бадном килишга багишланган. Мисол учун “Халк сўзи“ ва “Народное слово“ газеталаридаги “Хакикат ва бўхтон“ сарлавхали маколани олайлик.

Андижон вокеаларини ёритишда хорижий ОАВлар томонидан “соглом фикрлилик, касбий одоб ва оддийгина инсоний ахлок меъёрлари оёк ости килиниб, хакикат доирасидан чикиб кетиш холлари рўй берди“, деб ёзадилар макола муаллифлари Икром Содиков ва Олим Шарипов. Улар вокеанинг эртасига Андижон шахридан хорижий журналистлар чикариб юборилгани ва хукумат томонидан хорижий тезкор хабарлар йўлининг тўсилганига нисбатан ўз нуктаи назарини айтган россиялик сиёсатшунос Игорь Панариннинг “Ўзбекистон хукуматининг салбий ахборот окимларининг олдини олгани... вазиятни жуда тезкорлик билан бартараф этишга олиб келди“ деган гапларини келтиришади.

Маколада Андижон вокеаларини халкаро терроризмга богловчи, лекин исбот талаб килувчи маълумотлар хам бор. Эмишки, Андижон вокеаларидан бир неча кун аввал айрим мамлакатларнинг махсус хизматлари томонидан “Киргизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегаралари якинида диний радикаллардан иборат, шунингдек, Афгонистонда толиблар сафида жанг килган (!) кўп сонли жангарилар тўдаси“ аникланган. Исъёнчилар орасида турли миллат вакиллари ва турли давлатларнинг фукаролари бор экан. Ва хоказо.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону