26 September 2009
12:25 - “Наманган ҳақиқати” газетасини варақлаганда хаёлга келган фикрлар
Футболга қизиққаним учун, унга оид бирон нарса топарман деб газета киоскага борган эдим, дейди наманганлик мухбиримиз. Киоскда “Наманган ҳақиқати” номли газетаган кўзим тушди ва шуни ҳам бир кўрай, деб сотиб олдим.

Бу - газетанинг 2009 йил 23 сентябрь сони экан. Унинг биринчи саҳифасида пахта терувчи аёлнинг сурати чоп этилган. У пахтазор ёнида турибди, чаккасига пахта шонаси тақилган. Қўлида бир туп пахта. Хуллас, қаршимда совет замонларини эслатувчи илгор пахта теримчи турарди.

Газетадаги мақолаларнинг сарлавҳаларини ўқиб ҳам ҳайрон қоласиз ва дарров совет замони ёдингизга тушади: “Болалар пойабзали”, “Совун чиқариляпти”, “Хизмат тури кенгаймоқда”, “Катта имкониятлар диёри”, Қариялар байрами” ва ҳоказолар.

Фақатгина газета номининг тагида илгариги “Наманган области партия комитети газетаси” сўзлари ёзиларди, унинг ўрнига ҳозир “Наманган вилоят хокимлиги” деб ёзишади.

Мақолаларнинг руҳида ҳам янглик йўқ. Ўша-ўша мавжуд режимни мақташ. Жаҳонда молиявий инқироз жавлон урмоқда, СССРда эса, эй... кечирасиз, Ўзбекистонда ўсиш бор. Ҳозир куз келди, кун тартибилдаги асосий вазифа 20 йил аввалдаги каби – пахтани териб олиш. Мана қўлимдаги газетада босилган мақоллардан бири – “Галдаги вазифа пахтани нес нобуд қилмай териб олиш”.

Газета ходимлари ва уларнинг ижодий ишларини камситмоқчи эмасмиз. Уларни хам тушуниш мумкин. Ҳозирда биргина вилоятдаги газеталарнинг эмас, бутун Ўзбекистон бўйича ҳамма ОАВларнинг аҳволи шу. “Ҳаракат” сайти тарафидан кулги остига олиб келинаётган Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг аҳволи шу.

Айни замонда бугун Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган расмий журналистларга чуқур ҳамдардлик билдириш лозим. Улар шундай ишлашга мажбурлар. Исён қилишга қурблари етишмайди, виждон азобида яшашади. Вазиятни биров эмас, ўзлари ўзгартиришлари кераклигини тушунишмайди. Майли, бироз сабр қилинг, деймиз уларга, зора кимдир келиб, ҳамма нарсани ўзгартириб берса.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону