26 September 2009
01:17 - Қирғиз чегаралари Васила Иноятдан бошқа ўзбеклар учун... очиқ!
Бугун Қирғизистондаги ҳамкасблари билан Ўшда учрашиш учун йўлга тушган «Бирлик» Партияси Бош котиби, инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят ўзбек-қирғиз чегарасидаги Маданият пунктида қарийб 1,5 соат ушлаб турилганидан сўнг ўз чегерачиларимиз томонидан ортига қайтарилди. Чегарачиларнинг ҳуқуқ ҳимоячисига тушунтиришича, унинг қирғиз томонига ўтиши учун мазкур мамлакатнинг тегишли визаси бўлиши лозим экан.

Барча юртдошларимиз қўшни мамлакатга монеликсиз ўтаётган бир пайтда Васила Иноятга бундай талаб қўйилиши юқорининг буйруғи билан қилингани шубҳасиз. Унинг мамлакатлараро виза режими йўқлиги ҳақидаги эътирозларига чегарачилар елка қисишдан бошқа жавоб беролмаганлари - улар ҳам юқорининг кутилмаган буёруғига тайёр эмасликларини кўрсатади, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону