26 September 2009
00:47 - Сурхондарёда миршаблар-у ҳарбийлар ҳам пахта теримига ҳайдалди
Бугун Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати Чегара қўшинларининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси аскарлари, ҳарбий қисмларинг пиёда отрятлари ҳамда вилоят ИИБнинг шахсий таркибидан иборат каттагина теримчилар гуруҳи пахта пайкалларига тушди.

Мамлакат сарҳадларини ҳимоя қилиши, осойишталикка жавобгар бўлиши лозим посбонлар назорат остида оқ олтинни йиғиштириб олишмоқда. Вилоят ҳокимлигида ўтказилган мажлисда юқорининг кўрсатмасига биноан бу йил энг аввал пахта режасини бажариш Сурхондарёнинг зиммасида экани таъкидланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону