25 September 2009
23:19 - Дунё лидерлари АҚШда тўпланди, Нурсултон Назарбой Ўзбекистон чегарасида
Дунёнинг 120 давлати лидерлари Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг очилишига тўпланганда, дунё миқёсидаги лидерлар ичига кириш амбициясини ортиқча бекитмаётган Қазоғистон президенти Нурсултон Назарбойни ҳам ўша ерда кўриш ғоят табиий бўларди. Қозоғистон келаси йил ЕХҲТда раислик қилиши нуқтаи назаридан ҳам қўшниларимизнинг раҳбари Нью-Йоркка бориши керак эди. Аммо ундай бўлмади.

Бугун Нурсултон Назарбой Ўзбекистон билан чегарадош Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Сариоғоч шаҳарчасида эди. Шаҳардан кўпроқ қишлоқ сифатида бўлган Сариоғочда у Россия, Белорусия ва Қозоғистон бош вазир ўринбосарлари Игорь Шувалов, Андрей Кобяков ва Умирзоқ Шукеевларни қабул қилди, дейилади Казинформнинг расмий хабарида. Маълум бўлишича, бу уч бош вазир ёрдамчиси Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятининг Интерацион комитети мажлисини ўтказишган экан, бу ҳақда Нурсултон Назарбойга ахборот беришган.

Бу учрашувдан кейин қозоқ президенти Сариоғоч божхона пунктига ташриф буюрибди ва Ўзбекистон билан чегарадаги энг замонавий техника билан жихозланган терминални айланиб, унинг иши билан танишибди.

Чегаранинг нариги томонига, ҳар эҳтимолга қарши, Ўзбекистон президенти Ислом Карим келиб турган-турмагани ҳақида хабар йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону