25 September 2009
22:26 - G20 cаммити Питтсбургда иш бошлади
Шу соатларда АҚШнинг Филадельфия штатидаги Питтсбург шаҳрида дунёнинг иқтисоди энг кучли 20 мамлакати раҳбарларининг йиғилиши иш бошлади. Уларнинг ҳаммаси БМТ Бош Ассамблеясининг очилиш мажлисида қатнашиш учун Нью-Йоркга келишган эди, энди Питтсбургга кечишди.

Кечагина Оқ Ўйдан тарқатилган пресс-релизда G20 асосан иқтисодий масалалар билан шуғулланажаги, дунё хавфсизлик масалалари G8 зиммасида қолиши айтилганди. Аммо, Питтсбургдаги саммитга оид илк тарқатилган хабарлар, хусусан, Reuters агентлигининг хабарлари кўрсатмоқдаки, хавфсизлик масаласи ҳозирча саммит кун тарибининг бошида турибди. Саммитни бошлаб берган АҚШ президенти Барака Обама Эрон тинч атом программасини яратишга ҳақли, аммо бу мамлакатда ҳозир олиб борилаётган ишлар ядровий қурол яратиш хавфини орттирмоқда, деб гапирди. Франция ва Буюкбритания лидерлари ҳам шу фикрни такрорладилар. Маълумки, Эронга қарши янги санкциялар киритиш масаласида Россия ва Хитой ҳам Ғарбнинг позициясини қўллаб-қувватлашга мойиллик билдира бошлаганлар.

Лекин, саммитининг кун тартибидаги асосий масала жаҳон иқтисодий кризисидан чиқиш йўлларини қидириш бўлади. G20 га кирувчи мамлакатларнинг молия вазирлари иштирокида бир қатор ҳужжатлар тайёрланган, саммит уларни ортиқча ўзгаришсиз тасдиқласа керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону