25 September 2009
20:41 - Шаҳрисабзда янги меҳмонхона хизматга кирди
Қисқа расмий хабарда билдирилишича, “Шаҳрисабз юлдузи” номли янги меҳмонхонада сайёҳлар учун барча қулайликлар яратилган. Меҳмонхона директори Баҳодир Турсуновнинг айтишича, бу ерда халқаро анжуманлар ўтказиш учун конференция зали, шунингдек, бир қатор маиший хизмат турлари ташкил этилган.

Меҳмонхона қачон хизматга киргани, у неча кишига мўлжаллангани, конференция зали неча кишилик экани ҳақидаги энг керакли маълумотлар хабарда йўқ. Бундан ҳам даҳшатлиси, меҳмонхона “президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси ва раҳнамолигида яратилган қайси оламшумул программа доирасида” қурилгани айтилмаган. Президентимизга ҳурматсизлик кўрсатган бунақа хабар агентлиги (ЎзА) дарҳол ёпиб ташланиши, бунақа хабар тайёрлаган мухбир дарҳол ишдан ҳайдалиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону