22 September 2009
18:44 - Қашқадарёда пахта терими муносабати билан мактаблар ёпилди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот маркази тарқатган хабарда айтилишича, бугун Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 1098 та мактабнинг қарийб 600 дан ортиғида 5, 6, 7, 8, 9-синфларида пахта йиғим-терими муносабати билан дарс машғулотлари тўхтатилган ва болалар пахта пайклларига ҳайдалган.

Ҳозирда вилоятнинг Китоб, Деҳқонобод сингари тоғли туманлари ўқувчиларини қишлоқ районлари ҳудудига келтириш ва теримга жалб қилиш учун тайёргарлик кўрилмоқда, дейди “Эзгулик”чилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону