22 September 2009
04:00 - Чет эллик радиоларнинг ўзбек хизматлари “Ҳаракат” сайтидан андоза олишмоқда
Сайтимиздан хабар кўчириб олишмоқда десак, қўпол бўлади, шу сабабли андоза олмоқдалар десак маданийроқ кўринса керак. Балки, “андоза” ибораси моҳиятан ҳам тўғридир, чунки, улар тўғридан-тўғри кўчиришмоқда эмас, айнан андоза олишмоқда.

Мана мисоллар.

“Озодлик” радиоси:

Фарғонада пластик карточкалар музлатилди

“Аҳоли қўлига “мажбурий-ихтиёрий” тарзда берилиб¸ уларни нарх-наво бозордан уч баравар қиммат бўлган дўкондан харид қилишга зўрлаб келган пластик карточкалар¸ ҳайитга келиб Фарғона туманларида ишламай қолди.

Пластик карточкаларнинг вақтинча музлатилгани ҳақида Озодлик радиосига фарғоналиклар хабар қилишди.

Фарғоналик ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов пластик карточкаларнинг қабул қилинмаётгани, айниқса, ойлик-маошлари ва нафақаларини вақтида ололмаётган оддий халққа оғир тушаяпти, дейди. “

“Ҳаракат”: Бундай хабар биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда бир неча кун аввал эълон қилинганди.

ББС радиоси:

Пентагон: 'Афғонда мағлубиятга учраш эҳтимоли йўқ эмас'

Washington Post рўзномаси қўлига тушган махсус ҳисоботда айтилишича, 12 ой ичида Афғонистонга қўшимча кучлар юборилмаса, АҚШ у ерда мағлубиятга учраши мумкин.
Журналистлар қўлига тушган мазкур ҳисоботни генерал Стэнли Маккристал тасдиқлади.
Стэнли Маккристал яқинда Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш стратегиясини жиддий шаклда кўриб чиқиш таклифи билан чиққанди.
"Афғон хавфсизлик кучлари тажриба орттиргунларига қадар биз ташаббусни ўз қўлимизга олиб, қаршиликни синдиришга муваффақ бўла олмасак, исёнчиларни мағлуб эта олмаслигимиз мумкин", - дея генерал сўзларидан иқтибос келтиради рўзнома.”

“Ҳаракат”: Бундай фикр бунёда биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда бир неча кун аввал билдирилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону