22 September 2009
03:30 - Россия Бош прокуратураси меҳнат муҳожирларининнг қайтиб кетишига маблағ қидирмоқда
Аниқроғи, қидирмоқда эмас, прокуратура бундай маблағни қаердан топиш керакалигини аниқ кўрсатган. Русларнинг РИА Новости агентлигининг хабарига кўра, Россия Бош прокуратураси ҳукуматга таклиф билан чиққан. Таклифга биноан, пули йўқлиги учун орқага қайтиб кетолмаётган меҳнат муҳожирларини маблағ билан таъминлаш уларни ишлатган рус ширкатларининг зиммасига юклатилиши керак.

Прокуратуранинг айтишича, ҳозиргача Россия Федерал Миграция хизмати чет элликларга ишга рухсат бераётганда, уларнинг иш шартномаси битгандан кейин орқага қайтиш учун керак бўладиган маблағ билан иши бўлмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 2009 йилда квота 4,5 миллион киши учун ажратилган, 2010 йилда у кескин қисқаради, чунки, буйилнинг биринч яримида берилган квотанинг ярми ҳам ишлатилмаган. Чунки, Россиянинг ўзида иқтисодий кризис туфайли ишчиларга ортиқча эҳтиёж йўқ.

Эслатиб ўтиш керак, квоталар 2008 йилда, Россия иқтисоди барқарор ўсиб келаётган пайтда киритилган эди. Унинг мақсади фақатгина меҳнат муҳожирларига ердам бериш эмас, балки, маҳаллий ишчиларнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқларнинг ҳимоя қилиш, чет элдан келаётган арзон иш кучи борлигидан фойдаланиб, маҳалий ишчиларнинг ишдан отилмаслигини кафолатлаш ҳам бўлган.

Иш берувчилар Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг маҳаллий бўлимларига қанча чет эллик ишчига эҳтиёжлари борлиги хусусида аввалдан маълумот беришлари керак, шунга қараб уларга меҳнат муҳожирларини ишга олиш рухсати берилади, квота белгиланади. Баъзи касблар учун квота йўқ.

Прокуратура бундай таклиф билан чиқишдан олдин меҳнат муҳожирларидан фойдаланувчи иш берувчилар тарафидан меҳнатга оид қонунлар қандай бажарилаётганини текширишибди. Чет эллик ишчиларни тўла маошини бермасдан ишдан чиқариш ҳоллари бўйича 447 та маъмурий ва 18 та жиноий иш очилибди.

Россия прокуратурасининг бу таклифи ростдан ҳам меҳнат муҳожирларининг тақдири учун жуда муҳим, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Аммо, руслар фақат меҳнат муҳожирларининг тақдирини ўйламаяптилар, масадлардан бири - керак бўлмай қолган иш кучидан вақтида қутилишдир.

Нима бўлганда ҳам, бу хабар ўзбекистонлик маҳнат муҳорлари учун муҳимлигини тан олиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону