22 September 2009
01:00 - Ватандаги ва хориждаги барча дўстларга:
Ҳаммаларингизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Барчаларингизга тинчлик-омонлик ва рўшноликлар тилайман!

***

Сиз учун, устоз Навоийга тазмин:


Мухолифга турмуш осон бўлмас эмиш,
Анга ошкор ҳеч ким ёрон бўлмас эмиш.
Кошонада гарчи товус айлар хиром,
Бургут анда ҳеч фаровон бўлмас эмиш.

***

Ҳурмат ва эҳтиром ила,
Саиджаҳон.

"Ҳаракат" сайти маъмуриятидан: Электрон почта ёки телефон орқали биз билан боғланиб, ҳамма ўқувчиларимизга, биринчи навбатда, демократик мухолифатдаги сафдошларимизга ўз салом ва табрикларини етказишимизни сўраётган дўстларимиз кўп. Ўйлаймизки, бугунги саҳифанинг бошида турган умумий табрик ҳамманинг, шу жумладан, биз билан алоқа қилган дўстларимизнинг ҳам табриги.

Аммо, у табрикларнинг ичида ҳам биттаси алоҳида ўрин тутади. Бу - энг оғир шароитда ҳам ўз фаолияти билан Андижонда борлигини кўрсатиб турган Саиджаҳон Зайнобиддиннинг табригидир. Шу сабабдан унинг табригина алоҳида сайтга қўймоқдамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону