19 September 2009
14:33 -
Туркия Ракеталарга қарши ўз мудофаа системасини қурмоқчи
Узоқ радиусли Ракеталарга қарши мудофаа системаси (РМС) яратиш учун Туркия 1 млд доллар ишлатмоқчи, деб хабар беради Associated Press агентлиги бу мамлакатнинг Мудофаа вазирлигига асосланиб. Бу системани яратиш бўйича тендерда иштирок этиш учун рус, америка ва хитой компаниялари таклиф этилган.
Тендерда иштирок этадиган компаниялар яратиладиган РМС лойиҳисани 2009 йилнинг 13 октябиргача топширишлари керак.
Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмед Довутўғли РМС яратишдан мақсад – давлатнинг мудофаа системасини мустаҳкамлашдир, буни Эрон томонидан бўлиши мумкин бўлган ҳаво ҳужумлари билангина боғлаш хато бўларди, деган маънода гапирган.
Шу вақтгача Туркия ўзига керакли қуролларининг асосий қисмини АҚШдан оларди. Унинг яқин радиусли ракеталарга қарши мудофаа системаси ҳам бор. Энди узоқ радиусли ситема яратишга эҳтиёж туйилмоқда.