19 September 2009
12:18 - АТЭХА раиси ўзгарганди, сиёсати ҳам ўзгардими – Исроил ва Ғарб ташвишда
Шу йил 14 сентябрда Атом Энергияси Халқаро Агентлиги (АТЭХА, русча аббревиатураси – МАГАТЭ) ўзига янги раис сайлаганди. 1997 йилдан бери бу лавозимда ўтирган Мисрлик араб Муҳаммед аль Барадей ўрнига япониялик дипломат Юкия Амано раис бўлди.

ББС радиосининг хабар беришича, кеча АТЭХА мажлисида Исроилнинг ядровий программасидан ташвиш билдирувчи резолюция қабул қилиниди. Бу резолюцияда Исроил ҳукуматига ўз ядровий объектларига АТЭХА инспекторларининг киришига рухсат бериш учун чақириқ қилинган. Маълум бўлишича, араб мамлакатлари 18 йилдан бери шундай резолюция ва чақириқ қабул қилиниши учун ҳаракат қилишар экан.

Кечаги мажлисда бу резолюцияни 49 мамлакат маъқуллаган, 45 мамлакат қарши бўлган. Ривожланаётган мамлакатлар резолюцияга тарафдор бўлишибди, Ғарбнинг кўпчилик мамлакатлари - қарши. Исроил бундай резолюция қабул қилинишидан афсусланганини ва уни бажармаслигини билдирган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону