17 September 2009
16:59 -
Афғонистонда президент сайловининг расмий бўлмаган ниҳоий натижалари эълон қилинди
Кеча Афғонистоннинг Мустақил Сайлов Комиссияси 20 августда бўлиб ўтган президент сайловининг расмий бўлмаган ниҳоий натижаларинии эълон қилди, деб хабар берди Ғарбнинг ахборот агентликлари. Натижалар аввалгисидан катта фарқ қилмайди. Ҳамид Карзай 54,6 фоиз овоз олиб, ғалабасини қутлашга тайёрланмоқда. Унинг асосий рақиби Абдулоҳ Абдулло - 27,8 фоиз овоз олган. Сайловда умумий сайловчиларнинг 38,7 фоизи иштирок этган.
Натижалар расмий бўлиши учун улар кўпчилик аъзолари БМТ тарафидан тайинланган Шикоятлар комиссияси томонидан тасдиқланиши керак. Юзлаб сайлов участкаларида натижалар бекор қилингани сабабли, расмий натижалар эълон қилинишига яна бир неча ҳафта бор бўлиши мумкин.
ЕИнинг кузатувчилари сайловда сохтакорлик қабул қилиб бўлмайдиган даражада юксак бўлганини айтмоқдалар, аммо ҳукумат вакиллари ва хусусан Карзайнинг ўзи бундай иддаоларнинг асоссиз деб рад этмоқда.